Жозе Моуриньо Давид Де Хеа келажаги ҳақида фикр билдирди

Жозе Моуриньо Давид Де Хеа келажаги ҳақида фикр билдирди
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Давид Де Хеани янги мавсумни ҳам “қизил иблислар” таркибида бошлашини тасдиқлади.

“Кафолат бераман, энди таркибимизни ҳеч ким тарк этмайди. Де Хеага “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиш қийин, чунки у жиддий ва содиқ ҳарактерга эга йигит ҳисобланади.

“Реал” Давид билан бир неча маротаба алоқага чиққан. Агар футболчининг ўзи кетишни истаганида бунга рухсат берардим.

Ўйлайманки, Де Хеа “Реал”га ўтиш ҳақида ўйламаяпти. Уни машғулотларда қувноқ ва ўз ишини севиб бажараётганини кўряпман. Шу туфайли айта оламанки, Де Хеа 100 фоиз “МЮ”да қолади”, - дейди Моуриньо.


Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.