Роналдунинг ўғли яна укалар истамоқда

Роналдунинг ўғли яна укалар истамоқда
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду келгусида оиласи янада катта бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

– Кичик Криштиануда энди катта масъулият пайдо бўлдими?

– Ҳа, оиламизда энг каттаси бўлади. У бундан хурсанд.

Биласизми, у менга нима деди: «Дада, мен яна укаларим бўлишини хоҳлайман». Ҳозир эмасдир, келажакда. У сеҳрли рақамни хоҳламоқда – етти. Мен унга айтдим: «Кел шошилмайлик. Барчаси худонинг қўлида», – деган Роналду Хитой телевидениеси эфирида.

Футболчининг ўзи «Реал»да ҳам, Португалия терма жамоасида ҳам 7-рақамда ҳаракат қилади. У ҳозирча оила қуриб улгурмаган бўлса-да, уч фарзанднинг отаси. Фарзандларнинг барчаси суррогат оналардан туғилган, 7 ёшли Криштиану ва ўтган ойда дунёга келган эгизаклар Ева ҳамда Матео. Айни вақтда унинг маҳбубаси Жоржина Родригес ҳомиладор.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.