Ўзбекистон - Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди


Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи учинчи тур ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон - Яман ўйини чипталари бугун — 25 августда сотувга чиқади.
Марказий \"Пахтакор\" ўйингоҳида бўлиб ўтадиган ушбу учрашув чипталари стадион кассаларида 14:00дан сотувга чиқарилади. 26 августдан бошлаб эса ҳар куни 10:00дан 18:00гача кассалардан чипталарни харид қилиш мумкин.
SIP тоифадаги чипталар 30 000 сўмдан бўлса, қолган барча чипталар нархи 13 000 сўм.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Яман учрашуви 3 сентябрь, соат 19:00да бошланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













