Мбаппе трансфери «ПСЖ»га Неймар трансферидан қимматга тушади

Мбаппе трансфери «ПСЖ»га Неймар трансферидан қимматга тушади
«ПСЖ» клуби «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, князлик клуби парижликларнинг 18 ёшли футболчиси учун таклиф қилган 190 миллион евро нархга розилик билдирган.

Аммо Мбаппега қўшимча тўланадиган бонуслар эвазига унинг трансфери «ПСЖ» «Барселона»га Неймар учун тўлаган 222 миллион евродан қимматроққа тушади.

Натижада, Мбаппенинг «ПСЖ»га ўтиши футбол тарихидаги янги трансфер рекорди бўлиши мумкин.

Олдинроқ, парижликлар ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома тузишга келишиб олгани, унинг йиллик маоши барча солиқларни чиқариб ташлаганда 10 млн евро бўлиши хабар қилинганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.