Эрнесто Вальверде Месси ҳақида нима деди?

Эрнесто Вальверде Месси ҳақида нима деди?
«Барселона» устози Эрнесто Вальверде «Жирона»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

«Реал» ва «Атлетико» ғалаба қозонгани учун бизда босим бор эди. Фақат ақл эмас, юракдан ўйнаб ғолиб бўлдик.

Мессини қўриқлашлари баъзида фойда келтиради, у футболчини бошқа жойга олиб кетганида бошқа ўйинчимизда имконият пайдо бўлади. Месси учрашувнинг 10-дақиқасида ёнимга келиб унга қарши тайинланган қўриқчи борлигини айтди ва маслаҳат сўради. Месси хотиржам ўз ишини бажарди.

Луис Суаресдан гол кутишади. Агар яна битта гол урганида ажойиб бўларди», — дейди Вальверде.

Манба: championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.