Алишер Никимбаев уч йил олдинги сирни очди

Алишер Никимбаев уч йил олдинги сирни очди
Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев 2014 йилнинг 4 октябрь санасини ёдга олди.

\"Уч йил олдин мен ўша пайтдаги Ўзбекистон терма жамоаси устози Миржалол Қосимов ва Бора Милутиновични учраштириш учун Абу-Дабидан Дохага учиб боргандим.

Бора терма жамоада маслаҳатчи-мураббий лавозимида ишлашга тайёр эди. Аммо келишув мен, Қосимов ва Борага таалуқли бўлмаган жиҳатлар туфайли амалга ошмай қолганди.

Айтганча Дохадан Абу-Дабига қайтиш учун чиптани ўз ҳисобимдан олгандим. Сўнгги йилларда бизнинг футболда ким ва қай тарзда ишлагани ҳақидаги кичкинагина факт эди\", - деб ёзади Алишер Никимбаев фейсбукдаги ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 3 йил олдин сайтимизда Милутинович терма жамоада иш бошлашга яқинлиги ҳақида хабар чиққан эди.
Алишер Никимбаев уч йил олдинги сирни очди

Манба: championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.