Хуршидбек Норматов профессионал рингда 4-ғалабасини қўлга киритди

Хуршидбек Норматов профессионал рингда 4-ғалабасини қўлга киритди
Ўтган йили профессионал боксда фаолиятини бошлаган ҳамюртимиз ўзининг тўртинчи жангини ўтказди. Жанг АҚШнинг Машантукет шаҳридаги “Foxwoods Resort” казиносида ташкил этилди.

Канадалик Брюс Лачмедиалга (2-3-0, КО2) қарши кечган беллашувда илк раунддидаёқ фаол ҳаракат қилган Хуршидбек рақибини нокаутга учратишнинг уддасидан чиқди.
Хуршидбек Норматов профессионал рингда 4-ғалабасини қўлга киритди
Бунгача боксчимиз профессионал рингда 3 жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган бўлса, Лачмедиал ҳисобида 6 жанг бўлиб, 2 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.