Шавкат Мирзиёев оғир атлетикачиларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев оғир атлетикачиларни мукофотлади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев \"Жаҳон чемпионатида юқори натижага эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида\"ги фармойишини имзолади.

Фармойишда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган оғир атлетика спорт тури бўйича 2017 йил 28 ноябрь – 6 декабрь кунлари Анахайм шаҳрида (АҚШ) ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги Ўзбекистон спортчилари:

Ёқубов Достон Жалолиддин ўғли
69 килограмм вазнда биринчи ўринни (олтин медаль) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;

Собиров Фарҳодбек Анвар ўғли 94 килограмм вазнда иккинчи ўринни (кумуш медаль) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;

Ефремов Иван Владимирович 105 килограмм вазнда иккинчи ўринни (кумуш медаль) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;

Эргашев Адҳамжон Абдуллажон ўғли 62 килограмм вазнда учинчи ўринни (бронза медаль) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.