Венгер ўзининг келажаги ҳақида айтиб ўтди

Венгер ўзининг келажаги ҳақида айтиб ўтди
“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер келажаги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Кейинги мавсумда жамоада қоламанми, йўқми? Мен билан имзоланган шартнома бу саволга жавоб беради (2019 йилнинг ёзида якунланади).

Мен лавозимимни шартномам тугашидан олдин бўшатманми? Ҳеч қачон!, - дея Венгернинг сўзларини келтиради Sports.uz нашри.

Маълумот учун, Венгернинг “канонирлар” билан битими 2019 йилнинг ёзида якунланади. “Бавария” собиқ устози Карло Анчелотти “Арсенал” раҳбарияти билан 4 йиллик шартномани имзолашга келишганини ва ушбу келишувда шартнома бўйича Анчелотти 40 миллион евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.