Икерь Касильяс ноёб рекорд қайд этди

Икерь Касильяс ноёб рекорд қайд этди
Икерь Касильяс ноёб рекорд қайд этди

Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс миллий терма жамоа сафида 100та “қуруқ” ўйин ўтказган футбол тарихидаги илк дарвозабонга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Англияга (2:0) қарши кечган баҳс 34 ёшли футболчи учун Испания термаси таркибидаги 165-ўйини бўлди. Шулардан фақат 65тасида Касильяс ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Бундан ташқари, Икерь европалик футболчилар ўртасида терма жамоа учун ўтказилган ўйинлар сони бўйича Латвия терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Астафьевнинг рекордини такрорлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.