Олим Назаров қирғизистонлик боксчининг додини берди

Бугун Тошкентда профессионал боск кечаси бўлиб ўтмоқда. Бу кечада 17 та жанг бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, жумладан, ҳамюртимиз Олим Назаров қирғизистонлик Бекзат Ирисов (4-0-0)га қарши жанг олиб борди.
Ушбу ўйинда ҳамюртимиз ғалабага эришди. Аниқроғи рақиб 3-раундда жангни давом эттиришдан бош тортди. Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба Назаровнинг профессионал боксдаги 18-ғалабаси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал яна бир ҳамюртимиз Жамшидбек Нажмиддинов 17-ғалабасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ушбу ўйинда ҳамюртимиз ғалабага эришди. Аниқроғи рақиб 3-раундда жангни давом эттиришдан бош тортди. Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба Назаровнинг профессионал боксдаги 18-ғалабаси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал яна бир ҳамюртимиз Жамшидбек Нажмиддинов 17-ғалабасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













