Маҳмуд Ғоипов Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди

Маҳмуд Ғоипов Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди
Бугун, 1 март куни Тошкентдаги Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида катта бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.

Навбатдаги жангда -69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Маҳмуд Ғоиповга Александер Рангел рақиблик қилди.

Ушбу жангнинг биринчи раундида колумбиялик спортчи устунлик қилди. Иккинчи раундда Ғоипов рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Учинчи раунд ҳам Ғоипов ҳисоби ёзилди.

Шундан сўнг Рангелнинг устозлари уни рингга қайтаришмади ва Ўзбекистон вакили яна техник ғалабага эришди.

Ушбу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги ҳисоб 2:1 кўринишига келди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.