Ўзбекистонлик легионерлар сони яна биттага ошди

Ўзбекистонлик легионерлар сони яна биттага ошди
«Бунёдкор» яримҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини хорижда давом эттиради. Бу ҳақда Миржалол Қосимов АГМК клубига қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида маълум қилган.

«Шоҳруҳ жамоамизга келиб қўшилганида, агар хориждан таклиф бўлса, қўйиб юборишимизни сўраганди, рози бўлгандик.

Шу кунларда унга таклиф тушди ва биз уни қўйиб юборишга қарор қилдик. Иккала жамоа келишувга эришди. Аммо расман бу трансфер амалга ошмасидан туриб клуб номини айта олмайман», дея гапириб ўтди Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, Гадоев бунгача Баҳрайн чемпионатида легионер сифатида ўйнаб қайтганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.