«ПСЖ» ўзига янги мураббий топди

«ПСЖ» ўзига янги мураббий топди
Фото: «Евроспорт»
Мавсум бошида катта харидларни амалга оширишига қарамай, Европа чемпионлар лигасини эрта тарк этган «ПСЖ» келгуси мавсум учун янги мураббий топди.

«Евроспорт» хабарига кўра, «Боруссия Д» клубининг собиқ бош мураббийи Томас Тухел парижликлар билан келишувга эришган. У ҳозирда француз клубини бошқараётган Унаи Эмери ўрнини эгаллаши лозим.

Аввалроқ Тухелнинг Лондоннинг «Арсенал» клубини бошқариши ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.