Аллегри ҳам "Реал"га рад жавобини берди

Аллегри ҳам "Реал"га рад жавобини берди
«Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ушбу ёзда «Реал» бошқарувига келмайди.

Tuttosport нашрининг хабар қилишича, мадридликлар италиялик мутахассисга Зинедин Зиданнинг ўринбосари сифатида қараётгандилар, бироқ Аллегри ушбу таклифни рад этган.

У ушбу мавсум ҳам «Ювентус»да қолишга ваъда берган. Бироқ мураббийлар рокировкаси келаси мавсум юз бериши мумкин, яъни Аллегри «Реал»га ўтиши, «Ювентус»ни эса Зидан бошқариши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.