Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ машғулотларни бошлайди

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ машғулотларни бошлайди
Октябрь ойида КХДР ва Қатар терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказадиган Ўзбекистон терма жамоаси 6 октябрдан бошлаб Тошкентда йиғинга киришади.

ЎФА расмий сайтининг маълум қилишича, йиғинга жалб қилинган футболчилар бугун Тошкентдаги \"Ўзбекистон темир йўллари\" спорт стадионида биринчи машғулотни ўтказади.

Бугунги машғулот соат 16:30 да бошланади.

Бош мураббий Эктор Купер йиғинга жалб этилган ўйинчилар рўйхатини 2 октябрь куни эълон қилган. Йиғин давомида унга ёрдамчилари Хосе Карлос Фантагуцци, Антонио Сариоглу ва Маҳмуд Фаёз Муҳаммад ёрдам беради.

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)

Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)

Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Ўзбекистон терма жамоасини олдинда қуйидаги ўртоқлик учрашувлари кутиб турибди:

13 октябрь, 20:00. \"Миллий\" стадиони
Ўзбекистон – КХДР

16 октябрь, 20:00. \"Миллий\" стадиони
Ўзбекистон - Қатар

20 ноябрь, Австралия
Ўзбекистон – Жанубий Корея
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.