Абдулла Тангриев спортга қайтмоқда

Абдулла Тангриев спортга қайтмоқда
9-11 ноябрь кунлари дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси ўтказилади. Мусобақада 2016 йилда фаолиятини якунлаган Абдулла Тангриевнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Turon24 мухбири спортчи билан боғланганда, Тангриев 2020 йилда Токио олимпиадасида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, Тошкент Гран-приси ушбу мусобақа учун лозим бўлган муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли спортчи охирги марта Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларида иштирок этганди.

Маълумот учун: Тошкент Гран-присида 52 мамлакатдан 417 нафар спортчи иштирок этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.