"Локомотив" қай тарзда "Навбаҳор"ни мағлуб этди? (видео)

"Локомотив" қай тарзда "Навбаҳор"ни мағлуб этди? (видео)
Амалдаги чемпион - \"Локомотив\" клуби бу тур ўз майдонида \"Навбаҳор\"ни қабул қилди. Тошкентдаги “Локомотив” стадионида кечган беллашувда “темирйўлчилар” 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувдаги ягона гол 76-дақиқада Марат Бикмаев томонидан киритилди. Мазкур муваффақиятдан сўнг Андрей Фёдоров шогирдлари жамғарган очколар сони 33 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.

24 очкоси бор \"Навбаҳор\" эса 3-поғонда бормоқда. Қуйида бугун бўлиб ўтган ўйин видеошарҳини томоша қилиш имконига эгасиз.
[media=https://youtu.be/HsovMOpoIFw]
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.