«Ливерпуль» биринчи ўринга чиқиб олди

«Ливерпуль» биринчи ўринга чиқиб олди
Англия Премьер-лигасининг 12-турида «Ливерпуль» «Фулҳэм»ни мағлуб этди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 41-дақиқасида «Ливерпуль»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Шердан Шақири «Фулҳэм» дарвозасига иккинчи голни уриб, мерсисайдликлар ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, «Ливерпуль» Англия Премьер-лигасидаги мағлубиятсиз ўйинлари сериясини 12 ўйинга етказди - 9 ғалаба ва 3 дуранг.

Эндиликда «Ливерпуль» 30 очко тўплаган ҳолда ҳозирча турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди. Аммо «Манчестер Сити» ва «Челси» ўз ўйинларида очко ололса, «Ливерпуль»дан яна ўтиб кетиши мумкин.
«Ливерпуль» биринчи ўринга чиқиб олди
«Фулҳэм» 5 очкоси билан АПЛ турнир жадвалида энг охирги ўринда қолмоқда. Англия чемпионатининг кейинги турида «Ливерпуль» «Уотфорд» меҳмони бўлади, «Фулҳэм» эса «Саутҳемптон»ни қабул қилади.

Англия чемпионати
12-тур
Ливерпуль – Фулҳэм 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 41 Салоҳ, 2:0 – 53 Шақири.
Ливерпуль – Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум (Хендерсон, 69), Фабиньо (Кейта, 90), Шақири (Милнер, 81), Мане, Салоҳ, Фирмино.
Фулҳэм – Рико, Одои, Чемберс, Ле Маршан, Моусон, Кэрни (Сери, 63), Шюррле (Вьетто, 78), Сессеньон, Замбо-Ангисса (Юхансен, 84), Кристи, Митрович.
Огоҳлантиришлар: Чемберс (59), Гомес (77).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.