Марадона дунёнинг яхши мураббийи кимлигини айтди

Марадона дунёнинг яхши мураббийи кимлигини айтди
Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона Жозе Моуриньюни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

«Моуринью, шак-шубҳасиз дунёнинг энг яхши мураббийи. Менинг қарашларим шундай. Гвардиолани ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин, у Йохан Кройффдан кўп нарсаларни ўрганди.

Мен кўп таъкидлаганман, тики-такани Пеп яратмаган, бу Кройффга тегишли. Ҳозир Гвардиола дунёдаги исталган ўйинчини танлаши мумкин, чунки тики-такада ўйнаш осон», – дейди Марадона.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.