Харри Кейн Рунини ортда қолдирди

Харри Кейн Рунини ортда қолдирди
Хабарингиз бор УЕФА Миллатлар лигасидан ўрин олган Англия ва Хорватия (2:1) терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Учрашувда инглизларга ғалаба келтирган голга жамоа сардори Харри Кейн муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, шу тариқа 25 ёшли Кейннинг Англия терма жамоаси сафидаги голлари сони 20 тага етди. Унга ушбу натижани қайд этиши учун бор йўғи 35 та ўйин кифоя қилди. Шу тариқа Кейн бу борада Англиянинг яқин ўтмишдаги энг зўр ҳужумчиси Уэйн Рунини ортда қолдирди. Боиси, Рунига терма жамоа сафидаги илк 20 та голини киритиш учун 49 та ўйин керак бўлган.

Маълумот учун, Руни Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 120 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 53 та гол урган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.