"Локомотив" Икром Алибоевга янги жамоасида омад тилади

"Локомотив" Икром Алибоевга янги жамоасида омад тилади
Ярим ҳимоячи Икром Алибоев \"Сеул\" клубига ўтди.

Икром Алибоев 2013 йилда \"Локомотив\"даги дебют ўйинини ўтказганди. Шундан буён у ўтган 6 мавсум давомида 97 ўйинда жамоамиз шарафини ҳимоя қилди ва унда 11 гол киритди.

\"Жакарта-2018\" Осиё ўйинларида ўзининг ажойиб ўйинлари билан Ўзбекистон термасининг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшган Икром \"Сеул\" клуби ва кореялик мухлисларнинг назарига тушди.

Ёш ва ғайратли футболчи 2019 йилнинг 1 январида эътиборан янги жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

- Шу фурсатдан фойдаланиб, Икром Алибоевнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз, - дейилади клуб расмий сайтида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.