Бугун Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади

Бугун, 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида 17-Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади. Мусобақадан ўрин олган учрашувлар 4 та шаҳарда: Абу Даби, Дубай, Шаржа ва Ал-Айн шаҳарларида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.
Тарихда биринчи марта турнирда 24 та терма жамоа иштирок этади.
Бугун Абу-Даби шаҳридаги \"Зайд Спорт Сити\" ўйингоҳида мусобақанинг очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Унда мезбон БАА терма жамоаси Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусобақадан ўрин олган дастлабки учрашувни 9 январь куни Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тарихда биринчи марта турнирда 24 та терма жамоа иштирок этади.
Бугун Абу-Даби шаҳридаги \"Зайд Спорт Сити\" ўйингоҳида мусобақанинг очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Унда мезбон БАА терма жамоаси Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусобақадан ўрин олган дастлабки учрашувни 9 январь куни Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўтказади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













