Игнатий Нестерев фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди

Игнатий Нестерев фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди
Сўнгги бир неча мавсумдан буён “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган тажрибали дарвбозабон Игнатий Нестеров фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Маълумотларга қараганда 35 ёшли посбон “Оход” клуби билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Маълумот учун, Нестеров ўтган мавсум Суперлигада жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 27 та гол ўтказиб юборди, 9 та ўйинда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2002 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Нестеровнинг янги жамоаси айни дамда Саудия Арабистони чемпионатида 16 турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда 16-ўринни эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.