Неймар: "Бу шармандалик!" (фото)

Неймар: "Бу шармандалик!" (фото)
ПСЖ ҳужумчиси Неймар МЮга қарши ўйиннинг 90-дақиқасида парижликлар дарвозаси томон пенальти белгилаган словениялик ҳакамни танқид қилди.
\"Бу шармандалик! Футболни тушунмайдиган тўрт нафар ҳакамни ўйинга қўйишган, видеотакрорни кўриб ҳам тушунмайдиган.

Ҳеч нима бўлмади. Ўйинчи (Кимпембе) қандай қилиб қўлини олиб қолиши мумкин?\", - деб ёзди МЮга қарши ҳар икки ўйинни ўтказиб юборган Неймар ўзининг инстаграмдаги \"тарихига\".
Неймар: "Бу шармандалик!" (фото)

Эслатиб ўтамиз, учрашув бош ҳаками Дамир Скомина 90-дақиқада VAR тизимига мурожаат қилди ва видеотакрорларни кўрганидан сўнг тўп Преснел Кимпембенинг қўлига тегди деб топган ҳолда ПСЖ дарвозасига пенальти белгилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.