«Машъал» футбол клуби Нигериядан ҳомийга эга бўлади

«Машъал» футбол клуби Нигериядан ҳомийга эга бўлади
Муборакнинг «Машъал» клубига Нигериядан ҳомий топилди. Бу ҳақида клуб расмий сайтида хабар қолдирилган.

«Нигериянинг Абужа шаҳрида «Машъал» халқаро бўлим бошлиғи Опейми Хаммед Бадмус ва Нигериялик бизнесмен Эмека Иниама ва Нигериянинг «Abia Warrior» клуби бошлиғи ўртасида ҳомийлик ва ҳамкорлик бўйича учрашув бўлиб ўтди.
«Машъал» футбол клуби Нигериядан ҳомийга эга бўлади
Учрашувда ҳомийлик ва ҳамкорлик таклифлари маъқулланиб, жорий йилнинг май ойида юртимизда клубнинг истиқболли режалари тўғрисидаги ҳамкорлик шартномалари имзоланади» — дейилади клуб хабарида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.