"Ювентус" сафарда СПАЛга ютқазиб қўйди

"Ювентус" сафарда СПАЛга ютқазиб қўйди
Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган \"СПАЛ\" – \"Ювентус\" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда туринликлар имкониятни бой бериб қўйишди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Мойзе Кин меҳмонларни олдинга олиб чиқди, бироқ майдон эгалари иккинчи бўлимда иккита гол уришга муваффақ бўлишди.

49-дақиқада Бонифаци мувозанатни тиклаган бўлса, 74-дақиқада Флоккари ғалаба тўпини киритди.
Шу тариқа, “Юве” чемпионлик масаласини муддатидан аввал ҳал қилиши мумкин бўлган ўйинда мағлуб бўлди ва масала кейинги турларга қолди.

А Серия, 32-тур
СПАЛ – Ювентус 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар:
0:1 – 30 Кин, 1:1 – 49 Бонифаци, 2:1 – 74 Флоккари.
СПАЛ – Вивиано, Бонифаци, Викари, Чонек, Ладзари, Фарес, Мурджиа, Скьяттарелла (Вальдифьори, 70), Миссироли, Флоккари (Реджини, 85), Петанья (Антенуччи, 89).
Ювентус – Перин, Бардзальи (Бернардески, 81), Гоцци, Жоау Канселу, Де Шильо, Бентанкур, Спинаццола, Куадрадо, Дибала, Кин (Мавидиди, 69), Кастанос (Николусси-Кавилья, 61).
Огоҳлантиришлар: Ладзари (28), Куадрадо (38), Жоау Канселу (45), Флоккари (74), Фарес (83), Миссироли (87), Викари (90).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.