Шукуржон Раҳимов Шимолий кореялик боксчини мағлуб этди

Шукуржон Раҳимов Шимолий кореялик боксчини мағлуб этди
20 апрель, шанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом эттирилмоқда.
-60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шукуржон Раҳимов илк жангини Шимолий кореялик Ман Чо Чолга қарши ўтказди.

Раҳимов очколар ҳисобига рақибини мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -49 кг вазн тоифаси вакили Нодиржон Мирзааҳмедов япониялик рақиби устидан ғалаба қозонганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.