Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Андижонга борди (фото)

Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Андижонга борди (фото)
Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлар залида сербиялик мутахассис, профессор Воя Милославлевич билан учрашув бўлиб ўтгани, мазкур учрашувда ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Андижонга борди (фото)
Йиғилиш давомида сербиялик мутахассис футболни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар мавзусида маъруза қилган. Воя Милославлевич ҳафта давомида ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари билан яқиндан танишиб, болалар футболини ривожлантириш бўйича ҳам ўз маслаҳатларини бериб ўтиши режалаштирилганди.
Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Андижонга борди (фото)
Мазкур режага асосан сербиялик мутахассис Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюриб, академия билан яқиндан танишишди. Ундан сўнг Андижон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳамда \"Соғлом Авлод\" ўйингоҳини кўздан кечирилди.
Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Андижонга борди (фото)
Воя Милославлевич Андижон вилояти болалар-ўсмирлар академияси мураббийлари билан учрашув давомида болалар футболини ривожлантириш бўйича амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди ва ўз маслаҳатларини бериб ўтди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.