Шаҳобиддин Зоиров грузиялик рақибини 1 раунддаёқ рингга қулатди

Шаҳобиддин Зоиров грузиялик рақибини 1 раунддаёқ рингга қулатди
Олимпиада ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров Данияда ташкил этилган профессионал бокс оқшомида жанг ўтказди.

Ушбу жангда ҳамюртимизга грузиялик Мишики Шубитидзе (12-13-3, 5КО) рақиблик қилди. 6 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди. Ҳамюртимиз биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибидан устун эканлигини намойиш этди ва нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Зоиров проф рингдаги дебютини 5 апрель куни нишонлаган ва унда индонезиялик рақибини мағлубиятга учратганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.