Андрей Фёдоров: "Бабаян ҳақидаги гаплар жамоанинг ўйинига таъсир этгани йўқ"

Андрей Фёдоров: "Бабаян ҳақидаги гаплар жамоанинг ўйинига таъсир этгани йўқ"
“Насаф” – “Локомотив” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- “Локомотив” жамоаси ишқибозларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин бўлишини билар эдик. Зеро “Насаф” таркибида ёшлар кўп бўлса-да, тартибли ва мазмунли ўйин намойиш этадиган жамоа. Кутганимиздек, баҳс анча мураккаб кечди. Бугун биз учун энг муҳими – ғалаба қозониш эди. Мана якунда 3 очкога эга чиқдик ва энди уйга яхши кайфиятда йўл оламиз, - деди мутахассис.

- Ўйин олдидан \"Локомотив\" атрофида Самвел Бабаян мураббий бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу жамоанинг ўйинига қай даражада таъсир қилди?
- Йўқ, биз одатдаги тартибда шуғулланишда давом этдик. Мураббийнинг тақдири шундай. Бугун таклиф этишади, эртага истеъфога чиқаришади. Аммо бу нарса таъсир этгани йўқ.

- Шуҳрат Муҳаммадиевнинг аҳволи қандай?
- Биз уни узоқ муддатга йўқотдик. Суякнинг очиқ синиши рўй берган.

- \"Локомотив\"нинг олдига қандай вазифалар қўйилган?
- Чемпионлик, \"Локо\"нинг олдига бошқача мақсад қўйилмаган.
Шаҳзод Холбоев ёзиб олди

Манба: Sports.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.