Агуэро: Месси «Барселона»дан кетмаса керак


\"Манчестер Сити\" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро \"Барселона\" жамоаси тўпурари Лионель Месси Манчестерга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ бериб ўтди.
– Албатта, Месси \"Манчестер Сити\"га ўтса ажойиб бўларди. Бу вазиятда Леонинг ўз бир қарорга келиши зарур.
У \"Барселона\"да бахли ва Каталонияни тарк этиш осон бўлмайди. Ахир у ёшлигидан “Барса“да тўп суради.
Лекин, мободо \"Сити\"га ўтиш истагини билдирса, мен қарши эмас. У дунёнинг энг яхши футболчиси ва исталган жамоада ўйнай олади, – дея Агуэронинг сўзларини келтиради Sport.es портали.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













