Ўзил Эмерига: "Сен мураббий эмассан!"

Ўзил Эмерига: "Сен мураббий эмассан!"
“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил лондонликлар бош мураббийи Унаи Эмеридан норози бўлди.

Ўзил Европа Лигаси финали доирасида “Челси”га қарши кечган ўйинда (1:4) захирага олинганидан норози бўлган. Футболчи 78-дақиқада захирага олинган ва шундан кейин Эмерига: “Сен мураббий эмассан” деган.

Мавсум давомида Ўзил ва Эмери ўртасида келишмовчилик борлиги ҳақида миш-мишлар янграганди. 30 ёшли футболчи жамоасининг асосий ўйинларида майдонга деярли тушмаган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.