Роналду ўғли билан жарима зарбалари борасида беллашди


Ижтимоий тармоқда Криштиану Роналду ўз ўғли билан жарима зарбаларини машқ қилган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
У бўш вақтларида ўғли Криштиано Жуниор билан футбол ўйнашни ёқтиришини тан олган.
Ҳужумчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўғли билан кичик дарвоза томон зарба бераётгани тасвирланган лавҳани қўйган ва тагсўз ўрнида: \"Ўғлинг билан футбол ўйнашдан бошқа яна қандай мароқли нарса бор?\" дея ёзиб қўйган.
[media=https://youtu.be/KDBGNwUht20]
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













