Санжар Турсунов Жанубий Корея клубини тарк этди

Фото: Google Images
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Санжар Турсунов Жанубий Кореянинг «Тежон Ситизен» клубини тарк этди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Санжар 2018 йилнинг ёзида «Тежон Ситизен» таркибига келиб қўшилганди ва клуб таркибида 27 ўйинда майдонга тушди ва 2 гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Санжар бунга қадар 2017-2018 йиллар мобайнида Қатарнинг «Ал-Харитият» клуби шарафини ҳимоя қилди.
Маълумот учун, «Пахтакор» тарбияланувчиси бўлган Санжар Турсунов 2010 йилнинг 25 декабрида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Баҳрайнга қарши дебют ўйинини ўтказган. 2011 йил 15 ноябрда эса у Тожикистон дарвозасига терма жамоа таркибидаги илк голини урган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Санжар Турсунов Жанубий Кореянинг «Тежон Ситизен» клубини тарк этди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Санжар 2018 йилнинг ёзида «Тежон Ситизен» таркибига келиб қўшилганди ва клуб таркибида 27 ўйинда майдонга тушди ва 2 гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Санжар бунга қадар 2017-2018 йиллар мобайнида Қатарнинг «Ал-Харитият» клуби шарафини ҳимоя қилди.
Маълумот учун, «Пахтакор» тарбияланувчиси бўлган Санжар Турсунов 2010 йилнинг 25 декабрида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Баҳрайнга қарши дебют ўйинини ўтказган. 2011 йил 15 ноябрда эса у Тожикистон дарвозасига терма жамоа таркибидаги илк голини урган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













