Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7) вазн тоифаси вакили Баҳодир Жалолов (6 та жанг, 6 та ғалаба, 6 та нокаут) 24 июль куни ўзининг 7-жангини ўтказади.

GoSport’нинг хабар беришича, Москвадаги «Корстон клуб« аренасида бўлиб ўтадиган жангда Баҳодирга украиналик Герман Скобенко (5 та ғалаба, 4 та мағлубият, 2 та дуранг, 2 та нокаут) рақиблик қилади. Жанг 8 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов бунга қадар, сўнгги марта жорий йилнинг 10 апрель куни АҚШда Брендан Барреттга (7 та ғалаба, 3 та мағлубият, 2 та дуранг, 5 та нокаут) қарши жангда ғалаба қозониб, NABF Junior Heavyweight Title чемпионлик камарини қўлга киритганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.