Шаҳобиддин Зоиров Россияда чорак финал жангини ўтказди

Шаҳобиддин Зоиров Россияда чорак финал жангини ўтказди
Россия Федерациясининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнири давом этмоқда.
Олимпиада чемпиони, -52 кг вазнли боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров чорак финалда озарбайжонлик Мирмехти Мехтизадага қарши жанг ўтказди.

Боксчимиз биринчи раунддаёқ ўзининг зарбалар сериясини уюштирди. Натижада ҳакам ҳисобни очди. Озарбайжонлик боксчининг мураббийлари ўша пайт жангни тўхтатишни маъқул кўришди. Шу тариқа, Зоиров биринчи раунддаёқ ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.