Роналду жамоадоши Дибалага МЮга ўтишни тавсия қилди

Роналду жамоадоши Дибалага МЮга ўтишни тавсия қилди
Аргентина терма жамоаси ва Туриннинг \"Ювентус\" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала \"WhatsApp\" ижтимоий тармоғида МЮга ўтиши борасида Криштиану Роналду билан маслаҳатлашди.
\"Португалиялик Дибалага \"Манчестер Юнайтед\"га ўтишни тавсия қилди. У Дибалага кўп йиллар \"Юве\"да ўйнаганини ва вазиятни ўзгартириш кераклигини айтди.

Роналду шунингдек МЮга совринлар ютиш учун ёрдам кераклигини ҳам таъкидлаган\", - дейилади хабарда.
Роналду жамоадоши Дибалага МЮга ўтишни тавсия қилди
Эслатиб ўтамиз, Дибаланинг агенти аллақачон аргентиналик билан маслаҳатлашган ва футболчи Англияга ўтишга розилик билдирган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.