Суперлига. "Локомотив" - "Насаф" 1:0 (видео)

Суперлига. "Локомотив" - "Насаф" 1:0 (видео)
Хабарингиз бор кеча Суперлигада 17-тур ўйинларига старт берилди. Тур доирасида “Локомотив” ўз майдонида \"Насаф\"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасида \"Насаф\"га қарши ўйиндан кейин \"Локомотив\" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- \"Насаф\" - ёш футболчилардан ташкил топган ажойиб жамоа. Бугун улар яхши ҳаракат қилишди. Омад эса бизнинг томонда бўлди. Ҳудога шукур, муҳим ўйинда ғалабага эришдик.

- Статистикага қарайдиган бўлсак, бугун \"Насаф\" тўпни ушлаб туриш борасида \"Локомотив\"дан ўтиб кетди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Ҳар доимгидек бугун ҳам биз тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб туришни ният қилгандик. Тўғриси билмадим. Тўпни рақибларга топшириб қўйдик, буни тан оламан.

- Янги бош мураббий тактикасига кўникиш жараёни қандай кетмоқда?
- Унчалик қийин бўлмаяпти. Таркибда янги футболчилар бўлгани учун ҳозирда ўйинни шакллантириш борасида кичик қийинчиликлар бўлмоқда. Аммо бу ўтиб кетади. Бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, далда бўлиб келяпмиз.

- Сўнгги пайтларда кам гол урадиган бўлиб қолдингиз.
- Вазиятлардан фойдаланиш қийин бўлмоқда. Аммо ўйин сифатимиз унчалик ёмон эмас.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
[media=https://youtu.be/m_PM74bqC14]
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.