Хуршидбек Норматов АҚШлик рақибини мағлуб этди

Хуршидбек Норматов АҚШлик рақибини мағлуб этди
Кеча, ажойиб боксчимиз Хуршидбек Норматов АҚШнинг Коннектикуд штатида бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида ринга кўтарилди. Унга мезбон боксчи Валтер Райт рақиблик қилди.

Ушбу қарама-қаршилик рейтинг жанги мақомида бўлди. Мағлубият билмай келаётган юртдошимиз тўлиқ 8 раунд давом этган жангда катта устунлик билан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз: Хуршидбек Норматов профессионал рингда 9 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Уч бор нокаут қайд эта олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.