Роберт Уиттакер: "Хабибни ҳеч ким тўхта олмайди"

Роберт Уиттакер: "Хабибни ҳеч ким тўхта олмайди"
Ўрта вазнда UFC чемпиони Роберт Уиттакер енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

\"Мен Ҳабибнинг ашаддий мухлисиман. Ҳалол ва ажойиб курашчи. У ақлбовар қилмайдиган ҳаракатлар қилади. Унинг маҳоратига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ҳа, мен унинг мухлисиман.
Унинг менга энг ёқадиган жиҳати шундаки, у тўғрисўзли инсон ва шундай ҳарактерга эга. У мени доим ҳайратлантиради. Шунинг учун ҳурмат қиламан. У ҳар доим ўйлаганини гапиради.
Ҳамма уни қафасда нима қилишни билади. Аммо Хабибни хеч ким тўхтата олмайди. Менимча, бу жуда ажойиб
”,-деди Уиттакер.

Эслатиб ўтамиз: Бизнинг вақт билан эрта тонгда Мелбурнда UFC 243 турнири доирасида Уиттакер Исроил Aдесаньяга қарши жанг қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.