Қудратулло Абдуқаҳҳоровдан навбатдаги ғалаба

Қудратулло Абдуқаҳҳоровдан навбатдаги ғалаба
Океан ортидан ҳушхабар! Ҳозиргина Филадельфия шаҳри “Liacouras Centre”да якунланган жангда ҳамюртимиз Қудратулло Абдуқаҳҳоров профессионал боксда навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Тўлиқ 10 раунд давом этган жангнинг сўнги сониялари қолганида, Қудратиллонинг ажойиб зарбаларидан сўнг Коллазонинг ҳар икки қоши ёрилиб кетди ва ғолиб очколарга кўра аниқланди.Якунда, ҳакамлар ҳамюртимизнинг 99-91, 97-93, 98-92 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа, Қудратилло навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз: Қудратулло бугунги жангга қадар, 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган эди. Унинг ҳисобида энди 17 та ғалаба мавжуд.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.