"Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм" устидан иродали ғалабага эришди

"Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм" устидан иродали ғалабага эришди
Англия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган \"Ливерпуль\" ҳамда \"Тоттенхэм\" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

\"Энфилд\" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан ниҳоясига етди. Беллашувнинг 1-дақиқасида Харри Кейн томонидан киритилган гол туфайли биринчи бўлимни 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан тугатган \"қизиллар\" иккинчи бўлимда Жордан Хендерсон ҳамда Муҳаммад Салоҳлар томонидан киритилган голлар эвазига 3 очко эгасига айланишди.

Шу тариқа, \"Ливерпул\"нинг мағлубиятсиз серияси давом этди ва 28 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. 12 очкоси бор \"шпорлар\" эса 10-поғонадан жой олишган.

\"Ливерпуль\" - \"Тоттенхэм\" 2:1
Гол:
Жордан Хендерсон (52), Муҳаммад Салаҳ (75, П) - Харри Кейн (1)
\"Ливерпуль\": Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Ловрен, Робертсон, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салаҳ.
\"Тоттенхэм\": Гассанига, Роуз, Санчес, Алдервейрелд, Орье, Уинкс, Алли, Эриксен, Сиссоко, Сон Хён Мин, Кейн.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.