Ўзбекистон U19 терма жамоаси БААни мағлуб этди

Ўзбекистон U19 терма жамоаси БААни мағлуб этди
Пойтахтимизда йиғин олиб бораётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун Бирлашган Араб Амирликлари ёшлар терма жамоаси билан баҳс юритди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голга Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди.

Ўзбекистон U19 – БАА U19 1:0
Гол:
Жасур Жалолиддинов
Ўзбекистон U19: Ислом Абдуллахонов, Саидазамат Мирсаидов, Алибек Давронов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Одилбек Абдумажидов, Жасур Жалолиддинов, Даврон Анваров, Диёр Раҳимқулов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Отабек Жўрақўзиев, Улуғбек Хошимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Асадуллахон Полвонов, Хуршид Убайдуллаев, Элдор Бегимов, Диёр Рамазонов, Музаффар Олимжонов, Руслан Розиев, Иброҳим Ибрагимов, Суннатилла Ҳамиджонов.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.