"Барселона" 7 дақиқада 3та гол ўтказиб, "Леванте"га мағлуб бўлди

"Барселона" 7 дақиқада 3та гол ўтказиб, "Леванте"га мағлуб бўлди
Испания чемпионатининг 12-турида \"Барселона\" клуби \"Леванте\" жамоаси майдонига сафар қилишди. Қизиқарли кечган баҳсда майдон эгалари ирода намойиш қилиб ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб биринчи бўлимнинг 38-дақиқасида Мессининг пенальтидан киритган голи билан очилди. Танаффусдан кейин майдон эгалари мураббийидан етарлича кўрсатмалар олган кўринади 61-дақиқада Кампанья, 63-дақиқада Майораль ва 68-дақиқада Радоя кетма-кет \"Барселона\" дарвозасини аниқ нишонга олишди.

Испания чемпионати 12-тур
Леванте – Барселона 3:1 (0:1, 3:0)
Голлар:
0:1 – 38, пенальти Месси, 1:1 – 61 Кампанья, 2:1 – 63 Майораль, 3:1 – 68 Радоя.

Леванте – Фернандес, Везу, Клерк, Постиго, Мирамон, Барди (Рочина, 62), Мелеро, Радоя, Кампанья (Кабако, 87), Майораль, Моралес (Вукчевич, 82).
Барселона – тер Стеген, Лангле, Семеду, Серджи Роберто, Пике, де Йонг, Артур (Фати, 66), Видаль (Бускетс, 64), Суарес (Карлес Перес, 41), Гризманн, Месси.
Огоҳлантиришлар: Артур (12), Барди (52), Гризманн (56), Пике (66), Лангле (67), Серджи Роберто (81), Фати (86).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.