Вальверде истеъфога чиқиши борасидаги саволга жавоб берди

Вальверде истеъфога чиқиши борасидаги саволга жавоб берди
Амалдаги чемпион - \"Барселона\" бу тур сафрда \"Леванте\"га қарши баҳс олиб борди ва биринчи бўлимни Мессининг пенальтидан киритган голи эвазига 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан тугатганига қарамай, иккинчи бўлимда ўз дарвозасидан жавобсиз 3 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди ва шу тариқа 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Беллашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида \"Барселона\" бош мураббийи Эрнесто Вальверде журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Биз мағлуб бўлдик, бўлди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.

- Иккинчи бўлимда нима бўлди?
- Биз таймни яхши бошлай олмадик. Рақиб дарвозаси олдида айтарли хавфли вазиятларни юзага келтира олмадик. Аслида рақиб ҳам у қадар кўп вазиятларга эга бўлмади, бироқ 2 дақиқа ичида 2 та гол киритишга эришди.

- Шогирдларингизнинг ўйинидан ҳайратландингизми? Истеъфо ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
- Йўқ. Бу сиз берган ҳар иккала саволга ҳам жавоб. Мен бундан қўрқмайман. Мен келажакни кўрмоқчиман.

- Сафар баҳсларида яхши ўйин кўрсатиш учун нималар қилиш лозим?
- Биз жорий йилги мавсумда меҳмонда ҳам кўплаб беллашувларда ғалабага эришдик.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.