АПЛ. "Манчестер Сити" "Челси"дан устун келди (видео)

АПЛ. "Манчестер Сити" "Челси"дан устун келди (видео)
Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган \"Манчестер Сити\" ҳамда \"Челси\" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
\"Иттиҳод\" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. 21-дақиқада Н\'Голо Канте ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб эса Кевин Де Брюйне мувозанатни тиклашга эришди.

37-дақиқада Риёд Марез \"шаҳарликлар\"га 3 очко келтирган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа Хосеп Гвардиола шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 28 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Манчестерликлардан 2 очко кам жамғарган лондонликлар 4-поғонадан жой олишган.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.