Уайлдер: Навбатдаги рақибим Фьюри, кейин эса Руис - Жошуа баҳси ғолиби!

Уайлдер: Навбатдаги рақибим Фьюри, кейин эса Руис - Жошуа баҳси ғолиби!
Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Деонтей Уайлдер Луис Ортисга қарши кечган \"реванш\" жангидаги ғaлабасидан кейин, келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

\"Навбатдаги рақибим Тайсон Фьюри. Шундан кейин, Руис - Жошуа жанги ғолибига қарши жанг олиб бормоқчиман.
Биз Тайсон Фьюри билан тўқнашишга тайёрмиз. Умид қиламанки, у ҳам менга қарши баҳслашишга тайёр,\"
- деди Уайлдер.

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер ва Фьюри ўртасидаги \"реванш\" жангги 22 февраль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Дастабки жангда ғолиб номи аниқланмаган эди ва дуранг қайд этилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.