Эркинжон Турдимов ва «Реал Мадрид» махсус вакили ўртасида меморандум имзоланди

Эркинжон Турдимов ва «Реал Мадрид» махсус вакили ўртасида меморандум имзоланди
Самарқандда ўтказилган «Invest in Samarkand» I халқаро инвестицион форумида Испаниянинг «Реал Мадрид» футбол академияси Самарқанд филиалини ташкил этиш юзасидан келишув меморандуми имзоланиши кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.

UzA’нинг хабар беришича, инвестицион форум давомида Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси ва Испаниянинг «Реал Мадрид» футбол академияси ўртасида келишув меморандуми имзоланди.
Эркинжон Турдимов ва «Реал Мадрид» махсус вакили ўртасида меморандум имзоланди
«Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов форум доирасида «Реал» клубининг Марказий Осиё ва Африка қитъаси бўйича махсус вакили Аренильяс Иниго Чавесни қабул қилди.
Эркинжон Турдимов ва «Реал Мадрид» махсус вакили ўртасида меморандум имзоланди
Учрашув давомида Самарқандда «Қироллик клуби» академиясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда иккала томон мазкур ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, талаб ва таклифларини билдирди. Якунда келишув меморандуми имзоланди» - дея ёзилади манбада.
Эркинжон Турдимов ва «Реал Мадрид» махсус вакили ўртасида меморандум имзоланди
Маълумотларга кўра, академия филиали Самарқанд шаҳридаги Мотрид қўрғонида ташкил этилиши режалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.