«Пахтакор» стадионидаги бугунги ўйинга Алишер Усмонов келиши кутилмоқда

Бугун, 4 декабрь куни 63 йиллик тарихга эга Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида сўнгги расмий учрашув ўтказилади.
Ўзбекистон лига кубоги финали доирасида АГМК - «Пахтакор» жамоалари нуфузи бўйича учинчи турнир саналмиш лига кубоги учун кураш олиб боришади. Мазкур ўйин соат 16:00 да \"Пахтакор\" марказий стадионида бошланади. Бир оталиқ ҳомийга эга ушбу клублар ўртасидаги финал баҳсини томоша қилиш учун мартабали меҳмон – россиялик миллиардер, Халқаро Қиличбозлик Федерацияси президенти Алишер Усмонов ташриф буюриши режалаштирилган.
Ушбу ташриф давомида «Пахтакор» стадиони ўрнига қуриладиган янги стадион лойиҳаси тасдиқланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 декабрь куни Алишер Усмонов Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг ҳар йил ўтказилувчи конгрессида Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан Олимпия қадриятларини доимий равишда қўллаб-қувватлаши ва оммалаштириши учун мукофотлаганди. Маълумотларга кўра, асли ўзбекистонлик миллиардер 3 декабрь куни Европадан Тошкентга келган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекистон лига кубоги финали доирасида АГМК - «Пахтакор» жамоалари нуфузи бўйича учинчи турнир саналмиш лига кубоги учун кураш олиб боришади. Мазкур ўйин соат 16:00 да \"Пахтакор\" марказий стадионида бошланади. Бир оталиқ ҳомийга эга ушбу клублар ўртасидаги финал баҳсини томоша қилиш учун мартабали меҳмон – россиялик миллиардер, Халқаро Қиличбозлик Федерацияси президенти Алишер Усмонов ташриф буюриши режалаштирилган.
Ушбу ташриф давомида «Пахтакор» стадиони ўрнига қуриладиган янги стадион лойиҳаси тасдиқланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 декабрь куни Алишер Усмонов Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг ҳар йил ўтказилувчи конгрессида Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан Олимпия қадриятларини доимий равишда қўллаб-қувватлаши ва оммалаштириши учун мукофотлаганди. Маълумотларга кўра, асли ўзбекистонлик миллиардер 3 декабрь куни Европадан Тошкентга келган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













